ru24.pro
Новости по-русски
Октябрь
2019

Ер юзида 30 миллионга яқин инсон қуллик асоратида ҳаёт кечирмоқда.

0
Бугун "Тараққиёт стратегияси марказида" Республика "Истиқболли авлод" ижтимоий ахборот маркази 2019 йилдаги фаолияти мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Халқаро ҳамкорлик асосида ташкил этилган марказнинг «Долзарб алоқа тармоғи» мавжуд. Кўпинча одам савдоси жабрланувчилари мазкур тармоққа мурожаат қилади. Уларга ёрдам бериш учун марказ психологлари, ҳуқуқшунослари доимо алоқада. Жабрланган фуқаро жойи аниқлангач, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда уни қайтариш чораси кўрилади. Хориждан қайтарилган жабрланувчиларнинг соғлиғини тиклаш, уларга руҳан далда бўлиш имкониятлари ишга солинади. Кейинги босқичда — марказда очилган ўнга яқин ҳунар тўгараклари орқали уларга касб-ҳунар ўргатилади ва ишга жойлаштириш чораси кўрилади. Биз ҳаётимиз давомида жуда кўп воқеаларни эштамиз ва кўрамиз. Инсон аслида маҳлуқотлар ичида энг онглиси қилиб яратилган. Ҳаёт йўлини босиб ўта олиш эса, иродали инсонларга хос. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Мен қиёматда Уч кишини ҳусуматчиси бўламан: Мен билан аҳдлашиб, ахдида турмаганнинг. Озод инсонни сотиб пулини еганнинг. Одам ишлатиб ҳақини бермаган инсоннинг”, дедилар. (Имом Бухорий).Қулдорлик тузуми даврида ер юзида қарийб 10 миллион инсон қулликда ушлаб турилган бўлса, ҳозирги ривожланган замонда уч баравар кўп, яъни 30 миллионга яқин инсон қуллик асоратида ҳаёт кечирмоқда. Афсуски, ҳозирги кунларда дунё бўйлаб “одам савдоси”дек хавфли жиноят янада кўпайиб, дунёнинг ҳамма бурчакларига етиб борди. Инсоннинг қадр—қиймати, шаъни, обрўси ва иззати топталмоқда. Дарҳақиқат, асримизнинг энг жиддий ва ҳалокатли муаммоларидан бири бўлиб ҳисобланган одам савдоси инсоният ҳаётини ҳалокатли жар ёқасига олиб келгани ҳаммага аёндир. Бу аянчли ҳолат ақлга сиғмайдиган даржада авж олиб, кундан-кунга ошиб бормоқда. Мазкур жирканч “машғулот” аллақачон трансмиллий (замон, макон ва ҳудудни писанд қилмайдиган) хусусиятга эга бўлиб улгурди. Шу боисдан жаҳон ҳамжамияти бу қабоҳатга қарши жиддий курашга киришган. Унга барҳам беришга оид қонунлар, меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда. Аммо ҳали бери бу иллат тарих аҳлатхонасига ташланмайдиганга ухшайди. Чунки, бу қабиҳ жиноят деярли ҳар куни ер юзининг ҳамма жойида содир этилмоқда. Устига устак бу ишни ўз ҳамватани, миллатдоши, яқин қариндоши қилса, дардингни кимга айтишни билмай қоласан. Қанчадан-қанча навқирон йигитлар ўзининг қадрдони деб билганларнинг аврашларига алданиб, йиллаб кимларнингдир қуллигини қилишга, хор-зорликда яшашга гирифтор қилинди. Баъзилари турли-туман хасталикларга дучор бўлганлик сабаби билан ҳаётдан бемаҳал кўз юмишади, баъзилари эса қаерлардадир ном-нишонсиз қолиб, манзилу маконларига қайтиб келишдан бенасиб бўлдилар. БМТ маълумотига кўра, дунёда ҳар йили тахминан 2 миллион 700 минг киши одам савдосининг қурбонига айланмоқда. Халқаро экспертларнинг баҳолашича, ушбу жиноятчилик натижасида олинаётган йиллик даромад миқдори 7 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетган. Ташвишланарлиси, одам савдоси жиноятидан жабрланганларнинг 80 фоизи аёл ва болалардир. Ҳар йили дунё бўйича 600–800 минг нафар аёл ва болалар алдов йўли билан хорижий мамлакатларга олиб кетилиб, сотиб юборилмоқда. Шундай экан, биз омавий ахборот воситалари биргаликда ушбу масалаларни ижобий томонга ўзгаришига, инсон шаъни-қадр қимати топталмаслиги учун қўлдан келганича ёрдам берайлик! Лобар Мирзо