ru24.pro
Новости по-русски
Октябрь
2019

Боку делегацияси сафида вилоят ҳокими ўринбосари ҳам бор

0
Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги делегация Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммити тадбирларида иштирок этиш учун 14 октябрь куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрига етиб борган эди, бу ҳақида Қашқадарё вилояти хокимияти ахборот ҳизмати ҳабар қилмоқда. Делегация сафида вилоят ҳокими ўринбосари Ойбек Шагазатов ҳам бор. Ҳоким ўринбосари мазкур саммит доирасида ўтказилаётган халқаро бизнес форумда бир қатор ҳамкорлик меморандумларини имзолашга эришди. Жумладан, Озарбайжоннинг “Матанат А” компанияси билан Қамаши туманида умумий қиймати 10,0 миллион евролик қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхонаси ва “Aks Insaat” компанияси билан Ғузор туманида 2,2 миллион евролик бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташкил этиш юзасидан меморандум имзоланди. Халқаро бизнес форум давом этмоқда.