ru24.pro
Новости по-русски
Июль
2019

Бепул юридик ёрдам тизими такомиллаштирилади

0
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига https://regulation.gov.uz жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди. Лойиҳага асосан: бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимининг бошқариш, мувофиқлаштириш ва тартибга солиш бўйича ягона тизим; ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга жиноий суд ишини юритиш билан бирга маъмурий ва фуқаролик ишларида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилишини таъминлаш; бепул юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланган шахслар тоифалари ҳамда бундай ёрдамни кўрсатиш шартлари; бепул юридик ёрдам турлари, шакллари ва амалга ошириш усуллари; давлат ҳисобидан жалб қилинган адвокатларнинг фаолияти натижадорлиги ва сифатини баҳолаш; адвокатлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, юридик клиника ва бошқа субъектлар томонидан бепул ихтиёрий юридик ёрдам кўрсатиш тартиби назарда тутилмоқда.