ru24.pro
Новости по-русски
Июль
2019

Сув хўжалиги вазирлигига яна бир гуруҳ махсус техника берилди.

0
Куни кеча Европа Иттифоқи ҳамда Германия ҳалқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) кушма “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш”дастурининг биринчи “Сув хўжалиги ва ресурсларини бошқаришнинг миллий доиравий концепцияси” компоненти доирасида Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигига яна бир гуруҳ махсус техника берилди. Хусусан, Наманган, Андижон, Фарғона, Қашқадарё, Сурхандарё ва Сирдарё Ирригация тизимлари хавза бошқармаларини техник имкониятларини яхшилаш мақсадида 6 дона кичик трактор, 6 дона дизел электрогенератор ва 6 дона насос агрегатор топширилди. Мазкур маросимида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ирригация тизимлари хавза бошқармаси рахбарлари ва GIZ Халқаро ҳамкорлик жамияти вакиллари иштирок этишди. Маълумот ўрнида, 2018 йилнинг октябр ойида сув хўжалик вазирлигига 6 дона экскватор ва 6 дона самосвал берилган. Таъкидлаш жоизки, дастурнинг 2016 – 2020 йиллардаги мақсади қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдан иборат. Асосан, мамлакатимизда мазкур секторнинг иқлим ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, барқарор ва кўламли ўсишга қаратилиб, табиий ресурслар ҳамда экотизимларни барқарор бошқаришга ёрдам бермоқда