Еврокенгаш раҳбари Шарль Мишель истеъфога чиқиш фикридан қайтди
Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель Европарламентнинг июнь ойида бўлиб ўтадиган сайловларида қатнашишдан бош тортди, у ўз лавозимида қолишни режалаштирмоқда. Унинг сўзларига кўра, Мишель лавозимидан эртароқ кетиш ҳақидаги қарорига бўлган «кескин муносабат» сабабли режаларини қайта кўриб чиққан.