Эквадорда қуролли ҳужумлар ортидан фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Асосий маълумотлар
Эквадорда телеканалга жонли эфир вақтида қуролли шахслар бостириб кириб, ходимларни гаровга олди ва «мафия билан ўйнашмасликни» айтди. Мамлакатда ҳужумлар сабаб 10 киши ҳалок бўлди. Президент «ички қуролли конфликт» режимини эълон қилди. Аввалроқ йирик жиноий гуруҳ раҳбарлари қамоқдан қочганди.