Халқ тилида “Анорнинг ичида нечта донаси бўлса, у шунча дардга даводир” деган ибора юради. Бу бежизга айтилмаган. Анор меваси таркибида 80 фоиз сув, 12-15 фоиз қанд, 19 фоиз аскорбин кислота, соф ҳолда органик кислоталар – олма, лимон, шовил кислотаси мавжуд. В гуруҳи витаминлари – В1, В2, В6, В9 ва каротин, А витамини, шунингдек калий, магний, кобальт, темир, кальций, фосфор каби минерал моддалар мавжуд. Анор қонни кўпайтиради, таркибида антиоксидант моддалар борлиги учун организмни ёшартириш хусусиятига эга. Читать дальше...