Мирзиёев тасдиқлаган "5 йиллик план"да сўм конвертацияси масаласи ҳам бор
Президент Шавкат Мирзиёев 7 февраль куни имзолаган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони билан иккита ҳужжатни тасдиқлади. Бу икки ҳужжатдан биринчиси “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ”дир.