“Президент Мирзиёевнинг муаммолари бир ярим-икки йилдан кейин бошланади”
2016 йилнинг 14 декабри Ўзбекистон Республикаси тарихида алоҳида белгиланадиган кундир – шу куни келажакда “Президент Мирзиёев даври”, деб аталадиган давр бошланди. Бу гап қанчалик баландпарвоз эшитилмасин, чиндан ҳам шундай. Бошланаётган янги даврга қарар экансиз, оптимизмингиз даражаси 10 баллик шкаланинг қайси нуқтасида тўхтайди? Бу саволни сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга бердик. Суҳбат, асосан, янги Президентнинг кадрлар сиёсати устида кечди.