Москвадаги омборхонада ёнғин: 17 қирғизистонлик ишчи ҳалок бўлди
Россия пойтахти Москванинг шимоли-шарқида типография маҳсулотлари сақланадиган омборхонада 27 август куни келиб чиққан ёнғин оқибатида 17 ҳалок бўлди. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, ёнғин қурбонларининг ҳаммаси шу омборхонада ишлаган қирғизистонлик меҳнат муҳожирларидир.