Ироқда "Исломий давлат" қирғинига алоқадор 36 киши дорга осилди
Ироқ расмийларига кўра, 2014 йилда ҳарбий хизматга чақирилган юзлаб кўнгиллиларни қирғин қилган "Исломий давлат" (ИД) экстремист гуруҳига алоқадор 36 эркак қатл этилди. Бу одамлар 21 августда жанубий Диқар вилоятидаги Носирия қамоқхонасида дорга осилди, деди вилоят ҳокими Яҳё ал-Носирий. ИД 2014 йилда шимолий Тикрит шаҳридаги Спейчер ҳарбий базасида 1700 нафарга яқин аскарни асир олганди. Экстремист гуруҳ кейинчалик аскарларнинг отиб ташланаётганиакс этган суратларни интернетга жойлаштирди. Читать дальше...
