Тошкентда ваҳима: ШҲТ саммити пайтида пойтахт бутунлай ёпилиши мумкин
23-24 июн кунлари Тошкентда ўтиши кутилаётган ШҲТ саммити олдидан пойтахтда ваҳима кучайган: Тошкентга кириш ва чиқиш йўллари бутунлай беркитилиши мумкин. Озодликнинг ҳуқуқ-тартибот тизимларидаги бир-биридан мустақил манбалари, бу хабарни тасдиқлади. Айни пайтда Тошкент шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари казарма ҳолатига ўтган, фуқаролар ҳужжатини текшириш кучайган.