“Пахтакор”нинг массажчиси ўлик ҳолда топилди
“Пахтакор” футбол клубининг икки ой аввал бедарак йўқолган массажчиси Анвар Бисеров ўлик ҳолда топилди. Сhampionat.asia маълумотига кўра, Бисеров 3 февраль куни уйидан чиқиб қайтиб келмаган. Бисеровни сўнгги бор Чирчиқ шаҳрида кўришган. Унинг ўлимига оид тафсилотлар ҳозирча очиқланганича йўқ.