Жаҳон банки: Ўзбекистонда оилавий зўравонликни тақиқловчи қонун йўқ
Жаҳон банки жума куни эълон қилган "Аёллар, бизнес ва қонунлар - 2016" деб номланган ҳисоботида Ўзбекистонда аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимояловчи қонуний механизмлар йўқлигини танқид остига олди. Ташкилот ҳисоботига кўра, оилавий зўравонлик ва ишлаш имконларининг чеклангани ўзбек аёлларини анча мушкул аҳволда қолдирган.