Туркия шарқида 10 полициячи бомба ҳужумидан ҳалок бўлди
Туркия шарқидаги Иғдир минтақасида сешанба куни рўй берган портлашдан ўн нафар полициячи ҳалок бўлди. Рейтер агентлигининг хабар беришича, полициячилар минган автобус ҳужумга нишон бўлган. Портлашдан қанча одам жароҳатгангани маълум эмас. Бир кун аввал Туркиянинг элликдан зиёд учоғи Ироқ шимолида ПКК, яъни Курдистон ишчи партиясига қарши рейдларни амалга оширган эди. Бу амалиёт Туркия шарқида 16 нафар турк аскари ўлдирилиши ортидан ўтказилди. Анкара мазкур бомба ҳужумида ПККни айблаб чиққанди.