ru24.pro
Новости по-русски
Февраль
2019

Миссисипи штати билан инновацион ҳамкорликка келишилди

0
10-14 февраль кунлари Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигида АҚШнинг Миссисипи штатига ташриф буюрди. Делегация аъзолари сафидаги Инновацион ривожланиш ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари “Valmont Industries, Inc.” компанияси раҳбарлари билан учрашиб, тўғридан-тўғри инвестициялар асосида тажрибада синалган илғор технологияларни қўллаган ҳолда Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалик майдонларида сув ресурсларининг сарфини “ақлли технологиялар назорати”ни амалга оширувчи инновацион суғориш тизимларини яратиш ҳақида келишувга эришилди. Биринчи босқичда фермерлик хўжалигининг 100 гектарли экин майдонида пилот лойиҳаси амалга оширилади. Компания лойиҳани ишлаб чиқиш, ёмғирли суғориш тизимини далага ўрнатиш, шунингдек фермер хўжалиги ходимларини ўқитишга тайёрлигини билдирди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тажриба лойиҳаси қайси фермер хўжалигида ўтказилишини белгилаб, 100 гектар экин майдон ажратилишини таъминлайди. Инновацион ривожланиш вазирлиги эса лойиҳанинг умумий ва илмий-техникавий бошқарувини амалга оширади. Таъкидлаш жоизки, “Valmont Industries, Inc.” муҳандислик қурилмалари ва ирригация тизимлари соҳасида етакчи корхоналардан бири бўлиб, ирригацион суғориш технологиялари ва ускуналарини ишлаб чиқиш ва етказиб беришга ихтисослашган. У ўз фаолиятини дунёнинг 23 давлатида амалга ошириб келмоқда, компаниянинг бозор капитализациясининг миқдори 3 миллиард доллардан ошиқдир. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири И. Абдураҳмонов Миссисипи штатидаги “Innovate Mississippi” Инновацион уюшма президенти Т.Джэфф билан учрашиб, инновациялар, илм-фан ва технологиялар соҳасидаги томонларнинг илмий-тадқиқот бирлашмалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.