От ўрнини той босар ёки қўшалоқ байрам....!
Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ мажлислар зали байрам арафасида ўзгача кайфиятга эга бўлди. Сабаби, йиллар давомида узоқ ва самарали меҳнат қилиб, ўзининг ҳалоллиги ва фидойилиги билан ёш кадрларга ўрнак бўлиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида хизмат олиб борган бир гуруҳ ходимлар тантанали равишда нафақага кузатилди. Нафақага кузатиш маросимини кузатар эканмиз, кетаётган ходимлар ўзи йиллар давомида самарали меҳнат қилиб келган касбидан узоқлаша олмаётганлиги, Ватан равнақи ва халқ осойишталиги йўлида умрининг охиригача хизматга тайёр эканликлари уларнинг сўзларидан сезилиб турарди. Ўз ўрнида, уларнинг ўрини ёш кадрлар билан тўлдириш ҳам шу куннинг ўзида амалга оширилиб, ЙҲХ хизматига қабул қилинган ёш ходимлар тадбирда ҳам иштирок эшитишди, бу хизматнинг нақадар машаққатли ва шарафли эканлигини биринчи қадамдаёқ сезишлари уларнинг кўзларидан билиниб турарди. Тадбир давомида, сўзга чиққан ёш ходимлардан сафдор Жуманов Аброржон Ваҳобжон ўғлининг сўзлари барча ходимлар кўнглини бир қалқитиб ўтди. Узоқ йиллар давомида хизмат қилган ходимлар унинг отаси марҳум собиқ ЙПХ инспектори Ваҳобжон Нуритдиновни эслаб ўтишди. Ҳа, ўша 2004 йилнинг март ойининг машъум воқеалари, халқ осойишталиги йўлида жонини қалқон қилган ходимнинг ўғли бугун ота касбини эгаллаб турипти.