ru24.pro
Новости по-русски
Январь
2019

5, 7 ва 9 қаватли уйларни фуқароларга бириктириш туман ҳокимликлардаги ҳудудий комиссия томонидан амалга оширилади

0
Кўп квартирали уйлардан квартира сотиб олиш учун турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс ҳудудий комиссияга (ҳокимиятда жойлашган) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади. Бу хақида Адля вазрлиги хуқуқий ахборот канали хабар қилмоқда. Ариза, қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахснинг қуйида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар, ўз уй-жойининг йўқлиги ва ижара (аренда), бепул фойдаланиш шартларида турар жойда ёки эскирган уйларда яшаш, бир уйда (бир квартирада) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаш, кўп болали оила, она (ота)нинг тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаши, ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги, оила таркибида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги, турар жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган турар жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги ва таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар эса Ҳудудий комиссия ҳар йили, жорий йил Дастури доирасида қурилаётган кўп квартирали уйлардаги барча квартираларни бириктиришни 1 февралгача бўлган муддатда тугаллайди. Бўлажак йилда қуриладиган кўп квартирали уйдаги барча квартираларга потенциал қарз олувчиларнинг тўлиқ рўйхатини 1 апрелгача банкка тақдим этади.