ru24.pro
Новости по-русски
Октябрь
2018

Тошкент автомобиллари етакчи... Алмата-Бишкек-Тошкент-Термиз, Тошкент-Ўш, Бектемир-Чирчиқ-Газалкент-Чорбоғ” автомобил йўлини ўзида йил бошидан 80 мингдан ортиқ қоидабузарликлар

0
Тошкент вилоятининг автомобиль йўлларида йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш, йўл ҳаракати иштирокчиларини ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, инновацион техникаларни ҳаётга тадбиқ этиш ва Вазирлар Махкамасининг 377-сон “Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида, М39 “Алмата-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўли, А373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўли ва 4Р12 “Бектемир-Чирчиқ-Газалкент-Чорбоғ” автомобил йўлларига янги намунадаги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ўрнатилиб, ишга тушурилганлиги ҳақида оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқлари орқали ҳайдовчиларни огоҳлантиришларимизга қарамасдан, 2018 йилнинг 16 февраль кунидан хозирга қадар 80 мингдан ортиқ қоидабузарликлар аниқланди. Тошкент вилояти йўллари бошқа вилоятлар билан Тошкент шаҳрини боғловчи худудлигини ҳисобга олсак асосан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган қоидабузарлик бошқа шаҳар ва вилоятларга тегишли автоуловлар эканини кўришимиз мумкин. Масалан Тошкент шаҳри 27007 та, Сирдарё вилояти 4281 та, Жиззах вилояти 4336 та, Самарқанд вилояти 6371 та, Фарғона вилояти 4874 та, Наманган вилояти 2739 та, Андижон вилояти 3216 та, Қашқадарё вилояти 4811 та, Сурхондарё вилояти 2367 та, Бухоро вилояти 1444 та, Навоий вилояти 905 та, Хоразм вилояти 815 та, Қорақалпоғистон Республикаси 604 та ва Тошкент вилоятига 14088 та тегишли бўлган автомобиллар белгиланган тезликни ошириш қоидабузарликлари содир этганлиги аниқланди. Бундан ташқари махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган қоидабузарликни кўп маротаба содир этиб, тўловларни ўз вақтида амалга оширмаётган ҳайдовчилар рўйхати шакллантирилди ва ундириш чоралари кўрилмоқда. Мисол учун: - Ласетти русумли давлат рақам белгиси 10 Х 030 МA бўлган автомашина 1.894.640 сўм миқдорда; - Соваlt русумли давлат рақам белгиси 10 Y 170 NA бўлган автомашина 2.066.880 сўм миқдорда; - Спарк русумли давлат рақам белгиси 01 Z 457 PA бўлган автомашина 1.894.640 сўм миқдорда; - Ласетти русумли давлат рақам белгиси 10 C 014 KA бўлган автомашина 2.928.080 сўм миқдорда; - Спарк русумли давлат рақам белгиси 90 D 945 JA бўлган автомашина 2.411.360 сўм миқдорда; - Нексия русумли давлат рақам белгиси 90 Х 037 HA бўлган автомашина 2.066.880 сўм миқдорда; - Лада Ларгус русумли давлат рақам белгиси 95 F 966 FA бўлган автомашина 2.411.360 сўм миқдорда жарима ундирилиши белгиланган. Эслатиб ўтамизки, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасида белгилаб берилган 60 кун муддат ичида жарималарни тўламаслик, жарима тўлагунга қадар транспорт воситасини жарима майдонига қўйишга асос бўлади. Тошкент вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати.