Жори йил 1 ноябрига қадар давлат дастурига мувофиқ муддат белгиланган вазифа бажарила олармикан?
Давлат дастурига мувофиқ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига жорий йилнинг 1 ноябрига қадар Интернет тармоғи ва мобиль алоқа билан тўлиқ қамраб олинмаган аҳоли масканларида зарур алоқа тизимларини ишга тушириш вазифаси юкланган дея хабар қилмоқда Ҳуқуқ тарғибот ижтимоий канали. Бунинг учун махсус манзилли дастурга мувофиқ қуйидагилар амалга ошириладиб, аҳоли пунктларида 2,0 минг километр оптик толали алоқа тармоқларини қуриш, Интернетнинг ўтказиш қобилиятини 200 Гбит/с га етказиш ва 4,0 мингдан ортиқ таянч мобиль алоқа станцияларини ишга тушириш дастурда кўрсатилган.