ru24.pro
Новости по-русски
Сентябрь
2018

Жума куни Тошкент вилояти ЙПХҲ нигохида

0
Вазирлар Махкамасининг 377-сонли “Ўзбекстон Республикаси Йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ хафтанинг ҳар жума куни “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни” муносабати билан бугунги жума кунида Тошкент вилоятида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, йўл патрул хизмати инспекторлари эрта тонгдан ўз хизмат фаолиятини йўл ёқасида жойлашган мактаб ва коллежларда ўқувчи болаларни йўлдан хавфсиз ўтишларини таминлашдан бошладилар. Кун давомида йўл патрул хизмати ходимлари фуқоролик жамияти институтлари ва Ёшлар иттифоқи ташкилотлари билан хамкорликда Тошкент вилоятида жойлашган 170 дан зиёд ўқув муассасаларида, 30 га яқин йўловчи ташувчи ташкилотлар ва одам гавжум жойларда “йўл харакати қоидаларига сўзсиз риоя қилайлик” мавзусида тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга оширишди. Бундан ташқари фуқороларнинг онгига ҳар жума йўл харакати хавсизлиги тарғибот куни эканлигини сингдириш мақсадида вилоят худудида эслатмалар, қўлланма ва флаерлар тарқатилди. Бундай тадбирлардан кўзланган мақсад йўл харакати иштирокчилари ўртасида йўл харакати қоидаларига риоя қилиш маданиятини шакллантириш ва уларнинг қонунга итоаткорлик хулқ атворини оммалаштиришдир. Тошкент вилояти ИИБ ЙХХБ ахборот хизмати