ru24.pro
Новости по-русски
Май
2018

Трамп КХДР масаласини ҳал этишга қатъий қарор қилган

0
Шимолий Корея АҚШ билан ядро дастури бўйича музокаралар жараёнидан бош тортса, океан орти дипломатик методлардан воз кечишга мажбур бўлади. Республикачилар партиясидан сайланган сенатор Линдси Грэмнинг айтишича, бу ҳолда муаммони ҳарбийчасига ҳал этиш ягона йўл бўлиб қолади деб ёзмоқда Халқ сўзи нашри. Сиёсатчи бу агар КХДР вакиллари музокараларга келмаса, келса ҳам Дональд Трампни алдашга уринса рўй беради. “Бу ҳарбий қарама-қаршилик ягона имкони бор нарса деганидир, агар Шимолий Корея билан ҳарбий конфликтга борилса, улар мағлуб бўлади, биз эмас”, - деган Грэм. Сенаторнинг қайд этишича, Трамп унга КХДР билан боғлиқ муаммони ўз президентлик ваколати муддати тугагунга қадар ҳал етишга қатъий қарор қилганини айтган. Бу ҳақида “Fox News” телеканали хабар берди. Унинг фикрича, давлат раҳбари музокаралардан ҳар икки томон ҳам ютиши учун ҳаракат қилаяпти. Ўз навбатида Вашингтон КХДР етакчисини ҳокимиятдан ағдаришни режалаштирмаётганини қайд этиб ўтган. “Биз уларни ядро қуролини яратиш дастуридан воз кечишга мажбур қилишга уринмоқдамиз”, - деди у. Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Ким Ге Гван Ким Чен Иннинг Трамп билан учрашиши шартларини айтиб ўтганди. Унга кўра, АҚШ Америка-Корея муносабатларини яхшилашга интилиши лозим. Ким Ге Гван агар давлат раҳбарлари учрашуви пайтида Вашингтон ядро дастуридан воз кечиш талабини қўйишда давом этаверса, КХДР тўғридан-тўғри музокараларидан воз кечишини билдирганди. Фото: РБК-Украина