ru24.pro
Новости по-русски
Май
2018

Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак

0
Ҳаммамизни тарбиялаган, вояга етказган – шу халқ. Барчамизга туз-насиба барган ҳам – шу халқ. Бизга ишонч билдирган, раҳбар қилиб сайлаган ҳам айнан шу халқ. Шундай экан, биз биринчи навбатда ким билан мулоқот қилишимиз керак – одамларимиз билан. Ким билан бамаслаҳат иш тутишимиз керак – аввало халқимиз билан. Шунда халқимиз биздан рози бўлади. Халқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқидаги ушбу фикрлар бугунги кунда ҳаётимизда бевосита ўз аксини топмоқда десак муболаға бўлмайди. Давлат бошқаруви ва ҳокимияти органлари, хўжалик идораларининг халқ билан бевосита мулоқотда бўлиши, аҳолининг барча қатлами ичига кириб бориши ва уларни ўйлантираётган муаммоларни ўз вақтида ҳал этилиши масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойил турмушимизга тўлақонли татбиқ этилмоқда. Хусусан, Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан ўтказилаётган тадбирларда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг тубдан янгича тизимини жорий этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ва манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш, жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шу билан бирга халқимиз азалдан юксак қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда янада кенг қарор топтириш, жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо муқаррарлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан Тошкент вилояти ИИБга келиб тушган мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилиб, мурожаатларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб қаноатлантирувчи ва рад этувчи қарорлар қабул қилинмоқда, шунинг баробарида фуқароларни қийнаётган муаммо ва камчиликларнинг ўз вақтида бартараф этилишига имкон яратилиб, аҳилининг ички ишлар органларига бўлган ишончини мустаҳкамланишига эришилмоқда. Кези келганда фуқароларга мурожаат асосида ҳуқуқий тушунтиришлар олиб борилиб, қўшимча маълумот ва текширишлар талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда ва уларнинг ҳам белгиланган муддатларда ечими топилмоқда. Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг тубдан янгича тизимини жорий этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ва манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш мақсадида вилоятнинг шаҳар-туманларида режа асосида сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Вилоят ИИБ раҳбарияти, турли сохавий хизмат вакилларидан иборат гуруҳ ҳамда маҳаллий мутасадди раҳбарлар томонидан фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб топишмоқда. Сайёр қабуллар давомида фуқаролар нафақат ички ишлар органларига тегишли, балки бошқа долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр-мулоҳаза ва таклифлар билдиришиб, маҳаллий ҳокимлик, прокуратура ва коммунал хизматлар раҳбарлари томонидан ўзлари учун керакли маълумотларни олишмоқда. Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Зангиота туманида бўлиб ўтди. Фуқаролар билан мулоқот давомида вилоят ички ишлар органлари сохавий хизматлари вакиллари томонидан ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича қилинган мурожаатлар жойида расмийлаштирилиб, уларга тўлақонли жавоб қайтариш юзасидан тегишли хизматларга топшириқлар берилди. Мурожаатларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, айрим фуқароларни қийнаётган муаммолар шу ернинг ўзида ечимини топди. - Ўғлимнинг паспорт олиши масаласида мурожаат билан келгандим, - дейди Зангиота тумани А.Темур кўчасида яшовчи Гулнора Исроилова. – мурожаатим масъул ходимлар томонидан кўриб чиқилиб, менга ёрдам беришди. Бу каби мулоқот ва учрашувлар халқимизнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига ишончини янада ошириши, шубҳасиз. Тошкент вилояти ИИб ахборот хизмати