ru24.pro
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Туркияда ўзбекистонлик аёл тўртинчи қаватдан тушиб кетди

0

Туркиянинг Измир шаҳрида 22 ёшли ўзбекистонлик аёл Севдора Ҳакимжонова ўз уйининг тўртинчи қаватидан тушиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар бермоқда.

Ҳозирда ҳакимжонова давлат шифохонасида даволанмоқда ва шифокорлар ахборотига кўра, унинг аҳволи оғир.

Маълумотларга кўра, Ҳакимжонова Туркия фуқароси билан имом никоҳи асосида турмуш қурган, аммо бу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилояти, Чуст туманида ўтказилган. Кейинчалик улар Измирга келиб, куёвнинг яқин қариндошлари билан бир хонадонда яшаб келган. Шу билан бирга, турмуш ўртоғи ҳам Севдора каби эшитиш ва нутқда нуқсони бўлган шахс ҳисобланади.

Ҳолат юзасидан Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан жиноий иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тўпланган материаллар тегишли тартибда прокуратура томонидан кўриб чиқилмоқда.

Вазият Бош консулхона назоратига олинган ва қонуний чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.