ru24.pro
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

"Реал" Манчестерда ҳам ғалаба қозониб чоракфиналга йўл олди

0

Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувида “Манчестер Сити” ўз майдонида Мадриднинг “Реал” клубини қабул қилди. Илк баҳсдаги йирик ҳисобдаги устунликдан кейин ҳам испанияликлар ишончли ўйин намойиш этиб, навбатдаги босқичга чиқишни таъминлади.

Учрашувнинг 22-дақиқасида Винисиус Жуниор пеналти орқали ҳисобни очди. Ушбу голдан олдин “шаҳарликлар” ярим ҳимоячиси Бернарду Силва қизил карточка олиб, майдонни тарк этди ва жамоасини қийин ҳолатда қолдирди. Бир футболчи кам бўлиб ўйнаганига қарамай, “Сити” курашни давом эттирди ва 41-дақиқада Эрлинг Холанд ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилди. Аммо учрашув сўнгги дақиқаларида мадридликлар яна устунликни қўлга олди — 90+3-дақиқада Винисиус иккинчи голини киритиб, ўйинга якуний нуқта қўйди.

ЕЧЛ. 1/8 финал.
"Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2 (Биринчи ўйин - 0:3)
Голлар: Ҳоланд 41 – Винисиус 22 пеналти, 90+3
Манчестер Сити – Доннарумма, Диаш (Геҳи, 46), Нунес (Семенё, 57), Ҳусанов, Аит-Нури, Родри, Силва, Рейндерс (Аке, 46), Шерки, Доку, Ҳоланд (Мармуш, 57).
Реал – Куртуа (Лунин, 46), Трент, Рюдигер, Ҳейсен, Фран Гарсия, Валверде, Чуамени, Диас, Тиаго, Гулер, Винисиус.
Огоҳлантиришлар: Гвардиола 25, Ҳусанов 45+4

Эътиборли жиҳати, мазкур баҳсда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди ва жамоаси сафида фаол иштирок этди.

Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра устунликни сақлаб қолган “Реал Мадрид” чоракфиналга йўл олди ва Чемпионлар лигасидаги юришини давом эттиради.