ru24.pro
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Эртага 17 мартда Ўзбекистонда бизни қандай ҳаво кутмоқда?

0

Ўзгидромет 17 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, мамлакатнинг турли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда туман ҳам тушиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво қулай ва ёғингарчиликсиз бўлади. Кечаси ва эрталаб туман кўриниши мумкин. Шамол шарқдан секундига 3–8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1–6 даража, кундузи 13–18 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳам ҳаво асосан қулай, ёғингарчилик кузатилмайди. Айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда, баъзи жойларда 13–18 м/сгача эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 7–12 даража илиқ.

Бухоро ва Навоийда ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим ҳудудларда туман бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с, баъзи жойларда 13–18 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража, кундузи 15–20 даража илиқ.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқандда ҳам ҳаво асосан қулай, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража, кундузи 15–20 даража илиқ.

Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво ўзгарувчан. Айрим жойларга ёмғир ёғиши, баъзиларида туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража, кундузи 15–20 даража илиқ.

Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳаво қулай, ёғингарчилик кузатилмайди. Айрим ҳудудларда туман бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража, кундузи 15–20 даража илиқ.

Республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан. Айрим жойларда ёмғир ёғиши, қор ёғиши ва туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–2 даража совуқ, кундузи 5–10 даража илиқ.

Шу билан эртага мамлакатнинг кўп қисмида ҳаво иссиқ ва қулай бўлиб, айрим ҳудудларда туман ва ёғингарчилик кузатилиши мумкинлигига эътибор беринг.