Йўл қоидасини бузиш 20 миллион сўмлик зарарга тушди
0
Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан чиқарилган ижро ҳужжати ижроси таъминланди.
Ҳодисага кўра, Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда Leapmotor C01 русумли автотранспорт воситасига тегиб, унга моддий зарар етказган. Натижада ҳайдовчи Ўзбекистон республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 133-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган.
Суд ижро ҳужжатига асосан, жабрланувчи фойдасига 20 млн. сўм моддий зарар ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Арнасой тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.
Давлат ижрочиси томонидан кўрилган кескин чоралар натижасида жами 20 миллион сўм тўлиқ ундирилиб, жабрланувчига қайтарилди.
