ru24.pro
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Исроилда фавқулодда йиғилиш: бир қатор амалдорлар қатнашмади

0

Исроил ҳукумати юқори лавозимли амалдорлар иштирокида фавқулодда йиғилиш ўтказишга қарор қилди. Мазкур йиғилиш мамлакатдаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш мақсадида чақирилгани маълум қилинмоқда.

Бироқ эътиборли жиҳати шундаки, айрим нуфузли шахслар бу йиғилишда иштирок этмаган. Жумладан, Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху ҳам мажлисда қатнашмаганлар рўйхатидан жой олган.

Шунингдек, Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Томер Бар, разведка хизмати раҳбари — Девид Барнеа ҳамда мамлакат Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ҳам йиғилишда иштирок этмагани айтилмоқда.

Бундан ташқари, Бош вазирнинг укаси — Иддо Нетаняху ҳам мазкур мажлисда кўринмаган.

Ҳозирча ушбу юқори лавозимли шахсларнинг нима сабабдан йиғилишда иштирок этмагани ҳақида расмий изоҳ берилмаган. Таҳлилчилар эса бу ҳолат мамлакат ичидаги сиёсий ёки хавфсизлик билан боғлиқ вазиятлар билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.