ru24.pro
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Зокир Очилдиев: Болани пул топишга эмас, шукроналикка ўргатиш керак

0

Қизиқчи ва сўз устаси Зокир Очилдиев берган интервюларидан бирида фарзанд тарбияси ҳақида фикр билдириб, болаларга энг аввало шукроналикни ўргатиш муҳимлигини таъкидлади.

Унинг айтишича, болани фақат кўп пул топишга ўргатиш тўғри эмас. Энг муҳими — инсон қалбида шукроналик туйғусини шакллантиришдир.

Сўз устаси бу ҳақда шундай деди:

«Болаларни кўп пул топишга ўргатишимиз шарт эмас. Энг аввало уларни шукроналикка ўргатишимиз керак. Агар болага кўп пул топишни ўргатиб, лекин қалбига шукроналикни жойлай олмасак, у кунига 100 доллар топса ҳам қаноат қилмайди. Хотиржам дам ололмайди, ҳаётдан завқ олмайди.

Кунига 1000 доллар топса ҳам 2000 доллар топадиганларга қараб ҳавас қилади. 10 минг доллар топса ҳам, 100 минг доллар топадиганлар ҳақида эшитиб, яна безовта бўлади. Қачонки инсон қалбида шукроналик бўлмаса, у ҳақиқий бой ҳам, бахтли ҳам бўла олмайди.

Агар қалбида шукроналик бўлса, у ярим коса овқатдан ҳам роҳат топа олади».

Мазкур фикр ижтимоий тармоқларда ҳам кенг муҳокамага сабаб бўлди. Изоҳларда кўплаб фойдаланувчилар Зокир Очилдиевнинг бу фикрига қўшилишларини билдириб, фарзанд тарбиясида айнан шукроналик туйғусини сингдириш жуда муҳим эканини таъкидлашган.