ru24.pro
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Туркия аҳолиси тез қаримоқда: статистика ташвиш уйғотмоқда

0

Туркия статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатда аҳолининг қариш жараёни тезлашмоқда. Сўнгги беш йил ичида 65 ёш ва ундан катта аҳоли сони 20 фоиздан ортиққа ошган.

Ҳозирда Туркия аҳолиси 86 миллион 92 минг 168 нафарни ташкил этади. 2020 йилда 7 миллион 953 минг бўлган кекса аҳоли сони 2025 йил охирига келиб 9 миллион 583 минг нафарга етган. Бу мамлакат умумий аҳолисининг 11,2 фоизини ташкил қилади.

Мутахассислар прогнозларига кўра, 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 13 фоиздан ҳам ошиши мумкин. Ҳозирда ҳар 100 нафар меҳнат ёшидаги инсон зиммасига ўртача 16 нафар қарияни таъминлаш масъулияти тўғри келмоқда.

Статистикага кўра, қариялар улуши энг юқори ҳудуд Синоп шаҳри ҳисобланади. Аҳоли сони жиҳатидан эса энг кўп кекса яшайдиган шаҳар Истанбулдир.

Мамлакатда 100 ёшдан ошган 10 228 нафар фуқаро бор бўлиб, уларнинг аксарияти аёллардир. Шунингдек, тахминан 1 миллион 700 минг кекса фуқаро уйида ёлғиз яшайди.

2023 йил охирига келиб Туркия БМТ таснифига кўра аҳолиси “кекса” бўлган давлатлар қаторига кирган.