ru24.pro
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Шомуродов "Галатасарой"га қарши асосий таркибда майдонга тушадими?

0

Туркия Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган асосий баҳсда "Галатасарой" ўз майдонида "Башакшеҳир"ни қабул қилади. Мавсум давомида Нури Шахин бошчилигида яхши натижалар қайд этаётган "Башакшеҳир" бу баҳсда очко олиш учун барча имкониятларини ишга солиши кутилмоқда.

Fanatik нашри жамоаларнинг эҳтимолий таркибларини эълон қилди. Унга кўра, ўзбекистонлик юлдузларимиз Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев асосий таркибдан майдонга тушиши ва учрашувни илк дақиқалардан бошлаши мумкин.

"Галатасарой" эҳтимолий таркиби: Угуржон, Саллаи, Синго, Санчес, Якобс, Торрейра, Лемина, Бариш Алпер, Сара, Ланг, Осимхен.

"Башакшеҳир" эҳтимолий таркиби: Муҳаммед, Берат, Опоку, Дуарте, Умут Гюнеш, Омер Али, Юсуф Сари, Файзуллаев, Брнич, Шомуродов, Зельке.

Мавсумнинг бу муҳим беллашуви мухлислар учун нафақат қизниқарли, балки стратегик аҳамиятга эга бўлиб, ҳар икки жамоа чемпионатдаги мавқеини мустаҳкамлаш учун барча ҳаракатларини майдонга олиб чиқади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:00'да бошланади.

Футбол мухлислари учун бу турк жамоалари орасидаги баҳс ҳақиқий драма ва курашлар билан ёдда қолади.