ru24.pro
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Ҳусанов асосийда: "Манчестер Сити" Бернабеуда кучли таркиб билан...

0

Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичида “Манчестер Сити” сафарда Мадриднинг “Реал” жамоасига қарши майдонга тушади. “Сантяго Бернабеу”даги баҳс Тошкент вақти билан соат 01:00да старт олади ва аллақачон меҳмонларнинг асосий таркиби эълон қилинди.

Мухлисларимиз учун энг қувонарли янгилик — Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов бугунги катта ўйинни асосий таркибда бошлайди. Бу нафақат Ҳусановнинг “Сити”даги ишончи ошиб бораётганини, балки энг юқори босқичларда ҳам унга таяниш мумкинлигини кўрсатади. “Реал”дек рақибга қарши Бернабеуда асосийда тушиш — ҳар қандай ҳимоячи учун катта имтиҳон ва катта имконият.

“Манчестер Сити”нинг асосий таркиби қуйидагича:

  • Доннарумма, Диаш, Геҳи, Ҳусанов, О’Райли, Родри, Силва, Савинио, Семенё, Доку, Ҳоланд.

Қисқаси, бу кеча нафақат “Сити” ва “Реал” учун, балки биз учун ҳам алоҳида. Чунки Абдуқодир Ҳусанов Чемпионлар лигасининг энг катта саҳнасида ўзини кўрсатиш учун майдонга чиқяпти. Энди гап майдонда: Бернабеуда хато кечирилмайди, лекин катта футбол айнан шундай кечаларда туғилади.