ru24.pro
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Кузатув кенгаши Meta компаниясини фейк видеолар учун қоралади

0

Meta компаниясининг мустақил кузатув кенгаши ижтимоий тармоқларда сунъий интеллект ёрдамида яратилган фейк контентлар кўпайиб бораётганидан хавотир билдирди. Кенгаш аъзоларининг таъкидлашича, компания бундай ёлғон маълумотларга қарши курашишда етарли чоралар кўрмаяпти. Бу ҳақда bbc.com хабар беради.

Бунга ўтган йилнинг июнь ойида Facebook тармоғида тарқалган сунъий интеллект орқали ясалган видео сабаб бўлди. Филиппиндаги сохта янгиликлар саҳифаси томонидан юкланган ушбу видеода Эрон кучлари Исроилнинг Хайфа шаҳрига жиддий зарар етказгани акс этган эди. Видео қисқа вақт ичида 1 миллионга яқин кўришлар сонини тўплаган бўлишига қарамай, Meta унга ҳеч қандай белги қўймаган ва ўчириб ташламаган.

Ҳозирги кунда Meta асосан фойдаланувчиларнинг ўзлари сунъий интеллект маҳсулотини юклаётганини тан олишига ёки бошқаларнинг шикоят қилишига таянади. Компания дастлаб юқоридаги видеони жисмоний хавф туғдирмагани учун қоидаларга зид эмас деб баҳолаган эди. Бироқ кузатув кенгаши бу ёндашувни кескин танқид қилиб, айниқса ҳарбий можаролар ва инқирозлар даврида фейк видеоларни аниқлаш тизими жуда заиф эканлигини маълум қилди.

Кенгашнинг огоҳлантиришича, глобал можаролар ҳақидаги сохта видеолар одамларнинг ҳақиқатни ёлғондан ажратиш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади ва барча маълумотларга нисбатан ишончсизликни келтириб чиқаради. Шу сабабли, Meta сунъий интеллект ёрдамида яратилган хавфли контентларни фаол равишда ва тезкорлик билан белгилаб бориши талаб этилади.

Танқидлардан сўнг Meta компанияси ушбу видеога етти кун ичида махсус белги қўйишини ва келажакда шунга ўхшаш ҳолатларда кенгаш тавсияларига амал қилишини билдирди. Эслатиб ўтамиз, Meta ўзининг Facebook, Instagram ва WhatsApp каби платформаларида контент назоратини таъминлаш мақсадида 2020 йилда ушбу ярим мустақил кузатув кенгашини ташкил этган эди.