ru24.pro
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Ҳафта охирига яқин ҳаво илиб, ҳарорат кўтарилади

0

Ҳозирги кунларда Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келгани сабабли айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши кузатилмоқда. 11–12 март кунлари кечаси ҳаво ҳарорати –1…–3 даража атрофида бўлади, айрим ҳудудларда эса –5 даражагача тушиши мумкин. Кундузи эса ҳарорат 0…+5 даража чегарасида сақланиши кутилмоқда.

Айрим ҳудудларда шамол тезлиги секундига 13–18 метргача етади. Фарғона водийсида эса айрим пайтларда шамол 22–25 м/с гача кучайиши эҳтимолдан холи эмас.

Шунингдек, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини ҳамда қор кўчиши хавфи сақланиб қолмоқда.

Бироқ пайшанба кунидан бошлаб совуқ ҳаво аста-секин чекина бошлайди. Ҳафта охирига бориб эса кундузги ҳарорат +10…+15 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.