ru24.pro
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Кҳуснорик ва Шокирдан “Ёлғиз она” номли қалбларни йиғлатадиган дуэт!

0

Блогер ва хонанда Кҳуснорик реппер Шокир билан биргаликда янги дуэт қўшиқни тақдим этди. “Ёлғиз она” деб номланган мазкур тарона ижтимоий мазмунга эга бўлиб, фарзандларини ёлғиз тарбиялаётган оналар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

Қўшиқда турли қийинчиликларга қарамай фарзандларини катта қилаётган аёлларнинг матонати ва сабри акс эттирилган. Тарона орқали улар дуч келадиган муаммолар, ҳаёт синовлари ва ички кечинмалари таъсирли тарзда ифода этилган.

Маълум бўлишича, қўшиқ матни Шаҳбоз Носиржанов томонидан ёзилган бўлса, мусиқаси Асадбек Худайбергановга тегишли. Ушбу ижодий ҳамкорлик натижасида юзага келган тарона тингловчиларга яна бир янги мусиқий лойиҳа сифатида тақдим этилди.

Трек учун ишланган видеоклип эса режиссёр Бахтиёр Сафаров томонидан суратга олинган. Клипда бир нечта аёл ва болаларнинг тақдири, улар бошдан кечираётган ҳаётий синовлар ҳамда ёлғиз оналарнинг ҳаёт учун кураши бадиий тарзда намоён этилган.