Уйқу учун қулай SleePod қулоқчинлари тақдим этилди
Шаҳар шовқини, транспорт ва қўшниларнинг шовқин-сурони кўпчиликнинг тинч дам олишига халақит беради. Одатдаги қулоқчинлар ёстиққа бош қўйганда ноқулайлик туғдиради, чунки улар қулоқдан ташқарига чиқиб туради. Опенҳаген компанияси ушбу муаммони ҳал қилиш учун махсус СлееПод қулоқчинларини ишлаб чиқди. Бу ҳақда mobile-review.com хабар беради.
Янги қурилманинг асосий устунлиги унинг ўта ихчамлигидадир. Қулоқчин тўлиқ қулоқ ичига жойлашади ва ташқарига чиқиб турмайди. Ҳар бир қулоқчин атиги 2,5 грамм вазнга эга бўлиб, узоқ вақт тақилганда ҳам сезилмайди. Пассив изоляция ва фаол шовқинни бекор қилиш тизими (ANC) ташқи товушларни самарали тўсиб қўяди.
СлееПод нафақат тунги уйқу, балки кундалик юмушлар учун ҳам жуда қулай. Унинг ёрдамида мусиқа тинглаш ёки телефон қўнғироқларини амалга ошириш мумкин. Батарея қуввати 8 соатгача ишлашга етади, IPX5 стандарти эса намлик ва тердан ҳимояни таъминлайди. Махсус материалдан тайёрланган корпус эса қурилманинг қўлдан чиқиб кетишига йўл қўймайди.
