ru24.pro
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Қатардан 202 нафар ўзбекистонлик бугун Тошкентга олиб келинди

0

Яқин Шарқдаги кескин вазият ҳамда айрим давлатлар ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабаб Қатарда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш бўйича махсус тадбир ташкил этилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги маълум қилди.

Маълумотга кўра, ватандошлар аввал автобусларда Саудия Арабистонига олиб ўтилган. Шундан сўнг улар Ар-Риёз шаҳридаги Қирол Холид номидаги халқаро аэропорт орқали ташкил этилган махсус рейс билан Ўзбекистонга жўнатилган.

Бугун ушбу рейс билан 202 нафар Ўзбекистон фуқароси Тошкент халқаро аэропортига соғ-саломат етиб келди. Уларнинг Ватанга қайтиши мураккаб вазият фонида олиб борилаётган эвакуация ишларининг навбатдаги босқичи бўлди.

Шунингдек, яна 100 нафардан ортиқ ўзбекистонлик Саудия Арабистонидаги меҳмонхоналарга вақтинча жойлаштирилган. Улар қўшимча рейслар ташкил этилишини кутаётгани билдирилмоқда.