ru24.pro
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Минтақадаги АҚШ базалари юзасидан янги таҳдид янгради

0

Эрон АҚШ томонидан эҳтимолий ҳужум бўладиган ҳар қандай ҳудудга жавоб зарбаси беришини маълум қилди. Бу ҳақда Эрон Ислом Маслаҳат Ассамблеяси спикери Муҳаммад Багир Ғолибаф баёнот берди.

Унинг сўзларига кўра, агар АҚШ ҳарбий кучлари Ислом Республикасига қарши ҳужум уюштирса, Эрон бунга бевосита жавоб қайтаради. Ғолибаф, шунингдек, минтақада Эронга қарши зарбалар берилган ҳар қандай АҚШ ҳарбий базаси Эрон армияси учун нишонга айланишини таъкидлаган.

Баёнотда айрим қўшни давлатлар ҳам тилга олинган. Эрон расмийсининг айтишича, баъзи қўшни мамлакатлар ўз ҳудудларидаги АҚШ ҳарбий ҳаракатларини кузатиб боришга ваъда берган.

Мазкур баёнот минтақадаги кескин вазият фонида янгради. Теҳроннинг бу чиқиши Яқин Шарқдаги ҳарбий-сиёсий танглик янада кучайиб бораётганини кўрсатмоқда.