Наманганда турмуш ўртоғини ўлдиришга буюртма берган аёл қўлга тушди
Наманган вилояти Давлатобод туманида одам ўлдириш билан боғлиқ оғир жиноятнинг олди олинди. Маълумотларга кўра, бир аёл ўзининг жазмани билан тил бириктириб, турмуш ўртоғини пул эвазига ёлланма шахс орқали йўқ қилишни режалаштирган.
Терговга оид дастлабки маълумотларда айтилишича, мазкур жиноят учун 6000 доллар миқдорида ҳақ белгиланган. Тезкор тадбир жараёнида гумонланувчилар шартли “киллер”га 5500 доллар топшираётган пайтда қўлга олинган.
Айбланувчилар ашёвий далиллар билан ушлангани айтилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳолат юзасидан барча ҳолатларга аниқлик киритиш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 97 моддаси асосида жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ушбу иш доирасида тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
