ru24.pro
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Қатар Эрон билан урушнинг глобал оқибатларидан огоҳлантирди

0

Қатар энергетика вазири Саад ал Кааби АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши олиб бораётган ҳарбий ҳаракатлари глобал энергетика хавфсизлигига жиддий таҳдид солаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, агар вазият барқарорлашмаса, Форс кўрфазидаги нефть қазиб олувчи давлатлар яқин ҳафталар ичида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлади. Бу ҳолат жаҳон бозорида нефть нархининг бир баррель учун 150 долларгача сакрашига олиб келиши мумкин.

Ҳозирги кунда Ҳормуз бўғози орқали юк ташиш ўта хавфли тус олган. Кема қатновининг деярли тўхташи ва суғурта тўловларининг кескин ошиши логистика занжирини издан чиқарди. Brent русумидаги нефть нархи аллақачон 87,66 долларгача кўтарилиб, 2024 йил июлидан буён энг юқори кўрсаткични қайд этди. Мутахассислар ушбу инқироз давом этса, дунё бўйлаб ЯИМ ўсиши секинлашиши ва товарлар тақчиллиги юзага келишидан хавотирда.

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни бошланган ҳарбий тўқнашувлар ортидан Теҳрон ўз жавоб зарбаларини йўллади. Натижада 2 март куни Қатар ўзининг суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқаришини тўхтатишга мажбур бўлди. Жаҳон бозорида катта улушга эга бўлган ушбу давлатнинг қарори глобал энергия таъминотига салбий таъсир кўрсатмоқда.