ru24.pro
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Теҳрон дронлар Эрон ҳудудидан учирилганини рад этди

0

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби Озарбойжонга дронлар Эрон ҳудудидан учирилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Баёнотда Эрон барча давлатлар, айниқса қўшни ва мусулмон мамлакатлар суверенитетини ҳурмат қилиши таъкидланган.

Расмий маълумотда Эрон Республикаси Озарбойжонга қарши ҳеч қандай дрон ҳужуми амалга оширмагани қайд этилган. Шу билан бирга, бу каби хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги айтилган.

Эрон Бош штабига кўра, мазкур ҳодиса ортида Исроил туриши мумкин. Уларнинг фикрича, бу ҳаракат Эронни айблаш ва мусулмон давлатлар ўртасидаги муносабатларга путур етказиш мақсадида уюштирилган бўлиши мумкин.