Ўзбекистон Нахичеванга қилинган дрон ҳужумидан жиддий хавотир билдирди
5 март куни Озарбайжоннинг Нахичеван Мухтор Республикаси ҳудудига дронлар орқали ҳужум амалга оширилгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳодиса минтақада хавотир уйғотган.
Шу муносабат билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Суҳбат давомида озарбайжонлик дипломат Нахичеванга қилинган ҳужум юзасидан батафсил маълумот берди.
Маълум қилинишича, дронлар орқали амалга оширилган ҳужум натижасида тинч аҳоли жабр кўрган ва фуқаролик инфратузилмасига зарар етган.
Ўзбекистон томони мазкур ҳужумдан жиддий хавотир билдириб, бундай ҳаракатлар халқаро ҳуқуқ принципларига зид эканини таъкидлади. Шунингдек, бошқа давлатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузадиган ҳар қандай ҳаракат мутлақо қабул қилиб бўлмаслиги қайд этилди.
