ru24.pro
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Японияда тобутда ётиш медитацияси оммалашиб бормоқда

0

Японияда одамларни ҳайратга солаётган ноодатий дам олиш усули тезда трендга айланяпти. Энди айримлар ҳаёт ҳақида чуқурroq мулоҳаза қилиш, руҳан енгиллашиш ва ўзини қайта “йиғиб олиш” учун… тобут ичида ётиб медитация қила бошлади. Бу ҳақда New York Post хабар берди.

“Тобутда ётиш” деб номланган хизмат илк бор Чиба префектурасидаги дафн маросими уйи томонидан таклиф қилинган. Бироқ ғоя одамлар орасида қизиқиш уйғотгач, тез орада кенгайиб, бошқа жойларда ҳам пайдо бўла бошлаган.

Бу амалиётнинг асосий ғояси — инсон ўлимни рамзий маънода “ҳис қилиб”, ҳаётга бошқача нигоҳ билан қараши. Қатнашчилар тахминан 30 дақиқа давомида тобут ичида ётади: сукут сақлайди, хотиржам дам олади, ўз ҳаётидаги муҳим қарорлар ва қадриятлар ҳақида ўйга толади.

Токиодаги айрим марказлар эса бундан ҳам “юмшоқроқ” форматни таклиф қилмоқда: медитация учун махсус безатилган, қулай дизайндаги “ёқимли тобутлар”. Мижоз хоҳишига кўра, тобут эшигини очиқ ёки ёпиқ ҳолда қолдириши, сокин мусиқа тинглаши, шифтдаги видеони томоша қилиши ёки умуман тўлиқ жимликда қолиши мумкин.

Мутахассислар бу тенденция японларнинг “куё” анъанаси билан уйғунлигини таъкидлайди. Ушбу маросим ва хотира тадбирлари инсонга ҳаётнинг ўткинчи эканини эслатиш, бугунни қадрлашга туртки беришга қаратилган. Лойиҳа муаллифлари ҳам бир нарсани алоҳида уқтирган: мақсад одамни қўрқитиш эмас — аксинча, ҳаётни чуқурроқ англаш ва қадрлашга ундаш.