Саудия Арабистонидаги АҚШ элчихонасига Эрон дронлари келиб тушди
АҚШнинг Washington Post нашри хабарига кўра, Эронга тегишли, дея айтилаётган учувчисиз аппарат Саудия Арабистонидаги АҚШ элчихонаси мажмуасини нишонга олган.
Нашр икки манбага таянади ва зарба АҚШ Марказий разведка бошқармаси фаолиятига боғлиқ объект жойлашган ҳудудга қаратилган бўлиши мумкинлигини ёзади.
Маълумотларга кўра, Ар-Риёддаги элчихона ҳудудига икки дрон тушган. АҚШ ва Саудия Арабистони томони ҳужумни тасдиқлаган, аммо разведка маркази нишонга олингани ҳақида расмий изоҳ бермаган.
Washington Post ушбу воқеани Эрон учун муҳим натижа сифатида баҳолагани қайд этилган. Шу билан бирга, даъволарнинг айрим жиҳатлари бўйича мустақил тасдиқ келтирилмаган.
Ар-Риёддаги АҚШ элчихонаси "объектга қилинган ҳужум" сабаб барча консуллик учрашувлари бекор қилинганини эълон қилган.
