ru24.pro
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Nexia қувиб ўтаман деб юк машинасига урилиб кетди, 4 киши вафот этди

0

Навоий вилоятининг Конимех туманида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, оқибатда 4 киши ҳаётдан кўз юмди. Ҳодиса “Навоий–Зарафшон–Учқудуқ” автомобиль йўлида рўй бергани ҳақида “Миллар” дастурида хабар қилинди.

Маълумотларга кўра, фожиа 22 февраль куни Конимех ҳудудида содир бўлган. Nexia ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган автомашинани қувиб ўтишга ҳаракат қилган. Бироқ манёврни якунлашга улгурмай, қарши томондан келаётган юк автомобили билан тўқнашув юз берган.

Қайд этилишича, Nexia тезлиги белгиланган меъёрдан юқори бўлган. Оқибатда икки нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган, яна икки киши шифохонага олиб борилганига қарамай, шифокорлар уларнинг ҳаётини сақлаб қололмаган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.