ru24.pro
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Ёрқинхўжа Умаровдан кутилган қўшиқ клипи премьера қилинди (видео)

0

Хонанда Ёрқинхўжа Умаров 1 март куни анча вақтдан бери сабрсизлик билан кутилаётган янги "Келинчак" номли қўшиғининг клипини мухлислар эътиборига ҳавола этди. Ушбу тарона мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди ва қисқа фурсатда ижтимоий тармоқларда катта томоша тўплади.

Қўшиқнинг шеъри ва мусиқаси муаллифи — Фарруҳ Камолов бўлиб, у ушбу асарда Ёрқинхўжанинг овозига мос келадиган, тингловчида чуқур ҳиссиёт уйғотадиган оҳанг ва сўзларни яратган.

Клип эса қўшиқ мазмунини тўлиқ очиб беради: ҳаётий кечинмалар ва инсон руҳининг нозик туйғуларини ифодалайди. Ёрқинхўжа Умаровнинг таъсирчан ва жозибали овози эса қўшиқнинг руҳий тасирини янада кучайтиради.

Мухлислар ижтимоий тармоқларда қўшиқни юқори баҳолаб, хонандага келажак ижодида омад тилашмоқда ва янада ажойиб тароналарни кутиб қолишларини билдирган.