ru24.pro
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Туркия кубоги. «Башакшеҳир» ўз уйида «Трабзонспор»га ютқазиб қўйди

0

Туркия кубоги 4-турида «Башакшеҳир» ўз майдонида «Трабзонспор»ни қабул қилди ва сергол, шиддатли баҳсда 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашув жуда эрта гол билан бошланди: 6-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очди. Иккинчи бўлим аввалида Нуну да Кошта «Башакшеҳир»ни ўйинга қайтарди, 66-дақиқада Иван Брнич мезбонларни олдинга олиб ҳам чиқди. Аммо шундан кейин баҳс бутунлай ўзгарди: «Трабзонспор» 70, 84 ва 85-дақиқаларда яна уч бор зарба бериб, камбэк қилди ва ғалабани илиб кетди.

Бу ўйин ўзбек мухлислари учун ҳам алоҳида қизиқ ўтди. «Башакшеҳир» сафида Аббосбек Файзуллаев ҳам, Элдор Шомуродов ҳам асосий таркибда тушди ва ҳар иккиси тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Элдор 38-дақиқада қоидабузарлик учун сариқ карточка билан жазоланди.

Мезбонлар учун яна бир оғир зарба 79-дақиқада келди. Ҳимоячи Ба тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, жамоасини бир киши кам ҳолатда қолдирди. Айнан шу эпизоддан кейин «Башакшеҳир»нинг ўйини издан чиқди ва меҳмонлар бундан тўлиқ фойдаланиб кетди.

Туркия кубоги. 4-тур
Башакшеҳир – Трабзонспор 2:4
Голлар: Да Коста 48, Брнич 66 – Аугусто 6, Эсҳиллач 70, Онуачо 84, Туфан 85.
Башакшеҳир – Доган, Онур (Саҳинер, 59), Дуарте, Ба, Опери, Умут, Кемен (Оздемир, 83), Брнич (Сари, 72), Да Коста (Зелке, 72), Файзуллаев, Шомуродов.

Нури Шаҳин жамоаси шу мағлубиятдан кейин А гуруҳида 6 очко билан 4-ўринда қолди. «Трабзонспор» эса 9 очко жамғариб, 2-поғонадаги ўрнини мустаҳкамлади.

Қисқаси, «Башакшеҳир» бир пайт ғалабага жуда яқин келганди, аммо қизил карточка ва қисқа вақт ичида ўтказиб юборилган ҳал қилувчи голлар жамоани оғир мағлубиятга олиб келди. Элдор ва Аббос эса тўлиқ ўйин ўтказиб, муҳокамалар марказида бўлди.