ru24.pro
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Об-ҳаво сабаб газ базавий меъёри муддати барча ҳудудларда узайтирилди

0

Табиий газ учун қишки иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр республика бўйлаб 2026 йил 15 мартгача узайтирилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги расмий маълумот берди.

Вазирликка кўра, қарор янгиланган об-ҳаво прогнозлари асосида қабул қилинган. Мамлакатнинг турли ҳудудларига совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши эҳтимоли сақланиб қолаётгани сабабли аҳолини қўллаб-қувватлаш чоралари кучайтирилмоқда.

Расмий хабарда айтилишича, иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метрлик базавий меъёр энди барча ҳудудларда амал қилади ва 15 мартга қадар сақлаб қолинади.

Шунингдек, 15 мартдан кейинги даврда ҳам об-ҳаво шароитлари ҳисобга олинади. Агар зарурат туғилса, қўшимча чора-тадбирлар кўрилиши мумкинлиги таъкидланган.

Эслатиб ўтиш жоиз, аввалроқ базавий меъёрни узайтириш фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун белгиланган эди. Энди эса бу тартиб республиканинг барча ҳудудларига татбиқ этилди.