ru24.pro
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Тошкент ва вилоятни боғловчи янги автобус йўналиши очилди

0

Очиқ тендер натижаларига кўра имзоланган брутто шартнома асосида 3 мартдан 10 сонли "Хўжақўрғон маҳалласи – Юнусобод 12-даҳаси" автобус йўналиши фаолияти йўлга қўйилди. Янги қатновни таъминлаш учун катта сиғимга эга 10 та "Mercedes-Benz" автобуси жалб этилди.

Йўналиш Хўжақўрғондан бошланиб, Енбекши, Бувра ота, Й. Оҳунбобоев, Чароғон, Олийгоҳ, ТҲАЁ, Чинобод, Янги шаҳар ҳамда А. Дониш кўчалари орқали ҳаракатланади. Қатновнинг сўнгги бекати — "Юнусобод 12-даҳаси".

Автобуслар ҳар куни соат 05:30 дан 21:55 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади. Мазкур йўналиш Тошкент шаҳри ва вилояти ўртасидаги транспорт алоқаларини янада енгиллаштириши кутилмоқда.