Роналду трансфер кафолатларидан кейин «Ал-Наср»да қолади
Криштиану Роналду яқинда «Ал-Наср»нинг бир нечта ўйинларида майдонга тушмай, клуб бошқарувидан норозилигини билдириб келганди. Шу фон ортидан португалиялик юлдуз ёзда Саудия Арабистонини тарк этиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар ҳам кўпайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ 365Scores хабарига кўра, Роналду шартномаси якунигача «Ал-Наср» сафида қолиш қарорини қабул қилган. Ҳужумчи келишув 2027 йилнинг ўрталаригача амал қилишини инобатга олиб, Саудия инвестиция фонди вакилларидан топ даражадаги футболчилар трансфери бўйича аниқ кафолатлар олган.
Ҳозир «Ал-Наср» Саудия Про-лигаси турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги «Ал-Аҳли» икки очко ортда, учинчи «Ал-Ҳилол» эса уч очко кам тўплаган.
